avatar
Куч
22.73
Рейтинг
+8.76

Karimova Nilufar Mirvosiq qizi

Мақолалар

Биз билган ва билмаган "кайфият"

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     “Агар мен ҳис қилаётганларимни ҳамма инсонларга тарқатилганда эди, дунёда хурсанд чеҳра топилмас эди” (Абраҳам Линкольн). Баъзи одамлар стресс ҳолатларига нисбатан юқори ҳаяжонли фаолиятга кириш, катта натижалар билан чиқиш, бир қанча вазифаларга шўнғиб кетиш билан жавоб беришади. Бу ҳолатда улар ўзларини ҳаяжонланган, озгина мулоҳазасиз ёки етарли даражада мамнун ҳис қиладилар. Баъзи одамларда эса бунинг акс ҳолати бўлади, яъни ғамгинлик, маъюсликдир. Бошқача қилиб айтганда, инсон кайфиятида иккита ҳолат бўлади. Булар мания ва депрессиядир.



Болалик амнезияси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

  Амнезия инсон хотирасининг йўқолиши бўлгани учун, ўзига хос хусусиятларга эга. Айниқса, инсон амалий жиҳатдан ўз ҳаётининг биринчи йилини эслай олмайди. Ушбу вақт тажрибаларга бой бўлса ҳам. Аввало, бу ҳолатда ҳеч қандай ноодатийлик йўқдай туюлади. Чунки хотирадаги воқеалар вақти-вақти билан тозаланади.Илк болалик билан катта ҳаёт орасидаги анчагина узоқ давр ётади.   Лекин болалик амнезияси оддий унутиш эмас. Ўттиз ёшлик инсонларнинг кўпчилиги ўзларининг ўрта мактаб ёшларини эслай оладилар. Лекин ўн саккиз ёшли инсонлар ўзларининг уч ёшлик ҳаётлари тўғрисида гапиришлари жуда кам учрайди. Бироқ бу икки мисолдаги вақтлар оралиғи бир хил (тахминан 15 йил).